Бугун пойтахтимиздаги «Пахтакор» ва «Ёшлик» қиличбозлик спорт залларида шпага, сабля ва рапира бўйича ўғил-қизлар ўртасида Осиё кубоги баҳслари бошланди.

Нуфузли мусобақада Бирлашган Араб Амирликлари, Малайзия, Ҳиндистон, Ўмон, Хитой Тайпейи, Қирғиз Республикаси, Қозоғистон ва Ўзбекистондан 200 нафарга яқин ёш спортчи иштирок этмоқда.

Ғолиб ва совриндорлар номи 6 декабрь куни маълум бўлади.

Муҳаммад АМИН (сурат), ЎзА