Тошкент шаҳрида қиличбозликнинг шпага, сабля, рапира йўналиши бўйича кичик ўсмирлар ўртасидаги Осиё кубоги бошланди.

Мазкур мусобақада турли давлатлардан келган 200 нафарга яқин қиличбозлар иштирок этмоқда. Мусобақада иштирокчилар яккалик ва жуфтлик баҳсларида ўз омадларини синовдан ўтказади.

Осиё кубоги мусобақалари 6 декабрь кунига қадар “Пахтакор” ва “Ёшлик” қиличбозлик спорт залларида бўлиб ўтади.

Жавоҳир Тошхўжаев,

ЎзА