Футбол бўйича Элит Осиё чемпионлар лигасининг 6-тури доирасидаги учрашувлар ўз якунига етди.

Мазкур турда пойтахтимизнинг “Пахтакор”  клуби “Жар” стадионида  “Ал-Айн” билан рақобатлашди. Ўйиннинг 6-дақиқасида Отабек Жўрақўзиев ҳисобни очган бўлса, иккинчи бўлимнинг 49-дақиқасига келиб Суфиан Раҳими орадаги фарқни йўққа чиқарди. Шу тариқа, баҳс 1:1 ҳисобида якунланди.

Шунингдек, “Ал-Ҳилол” – “Ал-Гарафа” баҳси 3:0 ҳисобида якунланди. 6-тур доирасида «Ал-Аҳли» – “Истиқлол» 2:2, «Персеполис» – «Ал-Шорта» 2:1, “Ал-Васл” – “Ал-Райян” 1:1,  “Ал-Наср” – “Ал-Садд” 1:2 ҳисобидаги натижалар қайд этилди.

Лиганинг 6-тури якунларига кўра, “Ал-Ҳилол” ва «Ал-Аҳли» клублари бир хил 16 очко тўплаган ҳолда 1-2 ўриндан жой олган бўлса, “Ал-Наср” 13 очко билан кучли учликдан жой олган.

“Пахтакор” клуби эса 4 очко билан 9-поғонада бормоқда.

Энди 7-турда “Ал-Айн” – “Ал-Райян”,  “Истиқлол” – “Ал-Шорта”, “Ал-Садд” – “Ал-Ахли”, “Ал-Наср” – “Ал-Васл”, “Ал-Гарафа” – “Пахтакор”, “Ал-Ҳилол” – “Персеполис” жамоалари ўзаро баҳслашади.

Жавоҳир Тошхўжаев,

ЎзА