Таиланднинг Чиангмай шаҳрида бокс бўйича катталар ўртасидаги Осиё чемпионатининг бугунги баҳсларида тўрт нафар боксчимиз рингга кўтарилади.

Аниқроғи, вазни -48 кг. бўлган ҳамюртимиз Шодиёржон Мелиқўзиев мезбонлар вакили Натҳангпонг Туамчароен билан рақобатлашса, -51 кг. вазн тоифасида Асилбек Жалилов мўғулистонлик Давадорж Ликҳагвадоржга қарши жанг қилади. Шунингдек, аёллар орасида мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилаётган вазни -63 кг. бўлган Дилфуза Бекова қозоғистонлик Аида Абикеевага қарши рингга кўтарилади.

-66 кг. вазнда эса Навбаҳор Ҳамидова таиландлик Жанжаем Суваннапҳенгни синовдан ўтаказади.

Эслатиб ўтамиз, куни кеча Адҳамжон Муҳиддинов, Жавоҳир Умматалиев ва Фарзона Фозилова ўз вазн тоифаларида зафар қучган эди.

Жавоҳир Тошхўжаев,

ЎзА