Вьетнам билан ҳамкорлик

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси Ф.Эрманов Вьетнамнинг “FPT Corporation” компанияси президенти Тран Данг Хоа бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

Сўнгги йилларда мамлакатимизда Президентимиз раҳбарлигида барча соҳаларни рақамлаштиришга ва бу ишларга ёшларни кенг жалб этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Учрашув давомида AКТ соҳасида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш, инвестиция киритиш, илғор билимлар алмашинувини йўлга қўйиш, мутахассислар тайёрлаш масалалари бўйича музокаралар олиб борилди.

“Aдлия сайили” ўтказилди  

Кегейли туманида “Aдлия сайили” ҳуқуқий акцияси ташкил этилди.

Aкция доирасида суд, ҳуқуқ масалалари бўйича сайёр қабуллар ўтказилиб, бунда фуқароларни қийнаб келаётган муаммоларга бепул ҳуқуқий тушунчалар ҳамда юридик хизматлар кўрсатилди. Шунингдек, иштирокчиларга тегишли муассаса ва ташкилотлар билан биргаликда куз-қиш мавсумида ёнғин ва авария ҳолатларига қарши курашиш ҳамда бундай вазиятларда тўғри ҳаракат қилиш бўйича мутахассислар томонидан кенг тушунтиришлар берилди.

Шу куни туман Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлими билан ҳамкорликда бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси ташкил этилди.

“Касбим-фахрим” танлови ғолиблари тақдирланди  

Тўрткўл тумани 1-сонли касб-ҳунар мактабида “Касбим-фахрим” мавзусида кўрик-танлов бўлиб ўтди.

Ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш, касб-ҳунарга жалб қилиш ҳамда иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил қилинган ушбу кўрик-танловда Тўрткўл тумани 1- ва 2-сонли касб-ҳунар мактаблари ҳамда Элликқалъа тумани касб-ҳунар мактаби ёшларидан иборат жамоалар  ўзаро беллашди.

Кўрик-танлов якунида биринчи ўринни 1-сонли касб-ҳунар мактаби ёшлари, иккинчи ўринни 2-сонли касб-ҳунар мактаби ва учинчи ўринни Элликқалъа касб-ҳунар мактаби жамоаси эгаллади.

Ғолиб ва совриндорлар ташкилотчилар томонидан эсдалик совғалар ҳамда фахрий ёрлиқлар  билан тақдирланди.

Автомашина жарима майдончасига қўйилди  

Мажбурий ижро бюроси Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси қидирув шўъбаси ва Ички ишлар вазирлиги жамоат хавфсизлиги хизмати Йўл ҳаракати хавфсизлиги  бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда қарздорлик юзасидан қидирувда турган автотранспорт воситаларини топиш бўйича рейд тадбирлари ўтказиб келинмоқда.

Мана шундай тадбирларнинг бирида жами 128 маротаба йўл ҳаракати қоидаларини бузган шахснинг бошқарувидаги “COBALT” русумли автотранспорт воситаси жорий йилнинг 25 ноябрь куни топилиб, автомашина тегишли тартибда жарима майдончасига жойлаштирилди.

Аниқланишича, фуқаро Ж.У. “COBALT” русумли автомашинани бошқариб, 2023 йил ва жорий йилнинг ўтган даври давомида йўл ҳаракати қоидаларини бузганлиги сабабли Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармалари томонидан жами унга нисбатан 82,6 миллион сўмлик 128 та маъмурий жарима қўлланилган.

Довуд Абибуллаев,  

ЎзА мухбири