Осиё қитъасида футбол бўйича 2026 йилги жаҳон чемпионати ҳал қилувчи саралаш босқич 6-тур ўйинларидан кейин We Global Football портали жамоаларнинг океан ортидаги турнирга бориш имкониятларини эълон қилди.

Унга кўра, Ўзбекистон миллий терма жамоасининг 6-турда КХДР устидан эришган ғалабасидан сўнг “ЖЧ-2026” финал босқичига чиқиш имконияти 86,7 фоизга баҳоланди.

Ўзбекистон терма жамоаси ҳозирда 6 та турдан сўнг ўз гуруҳида Эрондан сўнг иккинчи ўринда бормоқда.

Эслатиб ўтамиз, “ЖЧ-2026” саралаш ўйинларининг келгуси йилги тур ўйинларида Ўзбекистон миллий терма жамоаси 4 та ўйин ўтказади. Тақвимга кўра, келгуси йилнинг 20 мартида терма жамоамиз Қирғиз Республикаси терма жамоасини қабул қилса, 2025 йил 25 март куни меҳмонда Эронга қарши майдонга тушади. Шунингдек, келгуси йилнинг 5 июнида БААда  термаси билан куч синашса, 10 июнь куни гуруҳнинг сўнгги ўйинида Қатар термасини Ўзбекистонда қабул қилади.

Т.Рўзиев, ЎзА