Қозоғистоннинг Оқмўла вилоятида эски масжидда содир бўлган портлаш оқибатида 3 киши ҳалок бўлди, 16 киши яраланди.
Хабарларга кўра, масжидда дафн маросими ўтказилаётган пайт газ портлаши содир бўлган.
– Қутқарувчилар вайроналар остидан 1983 йилда туғилган аёл ва 2012 йилда туғилган боланинг жасадини топишди, шунингдек, бахтсиз ҳодиса оқибатида 1978 йилда туғилган эркак ҳам вафот этган, -деб хабар бермоқда Оқмўла вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси матбуот хизмати.
Барча жабрланганлар тез ёрдам ходимлари томонидан Остона шаҳар касалхонасига етказилган. Воқеа жойида 30 га яқин қутқарувчи ва бешта махсус техника ишламоқда. Чиқиндиларни тозалаш ишлари давом этмоқда.
Газ портлаши сабабини аниқлаш учун Оқмўла вилояти ва Остона шаҳри Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг ёнғинга қарши тадқиқот синов лабораторияси тайинланди.