ФОТОРЕПОРТАЖ

Ўзбекистон Бадиий академияси Қорақалпоғистон Республикаси бўлими кўргазмалар саройида ёш ҳунарманд Гулзода Худойберганованинг “Мерослар садоси” номли шахсий кўргазмаси ташкил этилди.

Очилиш маросимида санъат усталари, рассом ва ҳунармандлар, талаба-ёшлар иштирок этди.

Кўргазмада ёш ҳунарманднинг жами 100 га яқин ижодий иши намойиш этилмоқда.

Гулзода Худойберганова ҳозирда Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети Санъатшунослик факультетининг Амалий санъат йўналишида таҳсил олмоқда. Бир неча йилдан буён мамлакат миқёсида ўтказиб келинаётган фестиваль, кўргазма ва турли танловларда муваффақиятли иштирок этиб келади.

Ҳунарманд асосан, миллий сувенир буюмлар ясаш билан шуғулланади. Ушбу буюмларда қорақалпоқ халқининг урф-одатлари, кийиниш маданияти, яшаш тарзини тасвирлашга эътибор қаратади. Шу боис маҳсулотларининг бозори чаққон. Айниқса, хорижлик сайёҳлар уларни катта қизиқиш билан харид қилади.

Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ (сурат), ЎзА