AҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен фикрича, ХAМAС етакчиларини йўқ қилиш ва 2023 йил 7 октябрдаги каби йирик ҳужумнинг олдини олиш орқали Исроил мақсадига эришди, энди Ғазодаги урушни тугатиш вақти келган бўлиши мумкин. Мазкур баёнотни у НAТО Бош котиби Марк Рютте билан музокара ўтказиш учун Брюсселда келган пайт журналистлар олдида берди.

Давлат котиби айтишича, аҳоли Ғазо секторининг эвакуация қилиш буюрилган ҳудудларга қайтарилишини таъминлаш ва инсонпарварлик ёрдами оқимини кўпайтириш учун ҳарбий ҳаракатда узоқроқ вақт гуманитар тиниш зарур, бир неча соат эмас, балки бир неча кун давом этадиган паузалар керак.

Сиёсатчи Керем Aбу Шалом назорат-ўтказиш манзилида 900 та юк машинаси кутаётганини қўшимча қилиб, Исроил гуманитар ёрдам муҳтожларга хавфсиз етказилиши учун масъуллигини эслатди.

Маҳбусларни озод қилиш ва урушни тўхтатиш учун саъй-ҳаракат давом этаётганини қайд этган Блинкен тўқнашув тугагандан кейинги давр учун режа тузиш ҳам муҳимлигини таъкидлади. Унинг хулосаси қуйидагича:

– Aгар Исроил урушни тўхтатишга қарор қилса ва асирларни озод қилиш йўли топилса, биз ҳам Исроил Ғазодан чиқиб кетиши ва ХАМАС қайтмаслигини таъминлаш учун аниқ режага эга бўлишимиз лозим. Шунинг учун мазкур режани ишлаб чиқиш ва амалга ошириш устида астойдил ҳаракат қиляпмиз.