Қорақалпоқ давлат ёш томошабинлар театрида атоқли қорақалпоқ шоири ва мутафаккири Ажиниёз Қўсибой ўғли таваллудининг 200 йиллигига бағишланган “Aйт, сен Aжиниёзнинг қўшиқларидан” мавзусида халқ қўшиқлари ижрочилари республика танлови бўлиб ўтди.

Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазирлиги томонидан ташкил этилган танловда республиканинг шаҳар ва туманларидан 18-35 ёш оралиғидаги 40 нафарга яқин истеъдодли халқ қўшиқлари ижрочиси иштирок этди.

Давлатимиз раҳбарининг жорий йил 16 июлдаги “Атоқли қорақалпоқ шоири ва мутафаккири Ажиниёз Қўсибой ўғли таваллудининг 200 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида”ги қарорида Нукус шаҳрида шоир ижодига бағишланган “Айт, сен Ажиниёзнинг қўшиқларидан” мавзусида мамлакатимиз ёш ижодкорларнинг танловини ўтказиш белгиланган эди. Мазкур қарор ижросини таъминлаш доирасида ташкил этилган танловда иштирокчилар шоир қаламига мансуб бўлган халқ қўшиқларидан жонли овозда ижро этди. Уларнинг чиқишлари тажрибали ҳакамлар томонидан баҳоланиб борилди.

Танлов якунида биринчи ўринни Сапарбай Шерманов, иккинчи ўринни Ислом Маҳамадияров (Нукус шаҳри) ва Ислом Зинатдинов (Тўрткўл тумани), учинчи ўринни эса Хайрулла Aйимбетов, Камол Бийсенбаев (Нукус шаҳри), Ринат Юсупов (Қўнғирот тумани) эгаллади. Шунингдек, Гўзал Қалимбетова, Нодира Кароматдинова (Қораўзак тумани), Aзамат Елмуратов, Aбдираҳим Темирзаков (Нукус шаҳри) “Энг яхши танланган қўшиқ” номинацияси ғолиби бўлди.

Ғолибларга ташкилотчилар томонидан диплом ва қимматбаҳо совғалар топширилди.

Довуд Абибуллаев,  

ЎзА мухбири