Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерациясининг сув спорти саройида сузишнинг турли йўналишлари бўйича U11 ва U13 ёш тоифасидаги спортчилар ўртасида ўтказилган Ўзбекистон кубогининг ғолиб ва совриндорлари аниқланди.

Мусобақанинг U13 ёш тоифасида брасс усулда сузиш баҳсларида Асалхон Муқимова ва Ҳасан Замиҳуллаев олтин медални қўлга киритган бўлса, комплекс усулда сузиш бўйича Имона Исмоилова ҳамда Ҳусан Замиҳуллаевга тенг келадигани топилмади. Эркин усулда 4х100 метр масофага ўтган эстафета баҳсларида Тошкент жамоаси ғолиб бўлди.

U11 ёш тоифасида ўтказилган ушбу йўналишдаги баҳсларда Муштарий Абдуғаффорова, Бернора Давлатова, Роман Петровнин, Олимжон Ўринбоев шоҳсупанинг энг юқори поғонасидан жой олди.

Шу тариқа, беш кун давом этган баҳслар якунига кўра Тошкент шаҳри жамоаси умумжамоа ўртасида 3942 балл тўплаган ҳолда Ўзбекистон кубогини қўлга киритди.

Жавоҳир Тошхўжаев,

ЎзА