Хоккей бўйича Қозоғистон мунтазам чемпионати доирасида «Ҳумо» (Тошкент) «Бейбарис» (Атирау) клубини қабул қилди.

Ушбу учрашувда “Ҳумо” 2:1 ҳисобида рақиблари устидан ғалаба қозонди. Мазкур учрашувда “Ҳумо” таркибида голларга Данила Карабань ва Егор Буяльский муаллифлик қилган бўлса, “Бейбарис” жамоасининг ягона голини Алексей Клочков киритди. Ушбу натижадан сўнг, пойтахтимиз клуби очколарини 19 тага етказиб олди ва турнир жадвалининг бешинчи поғонасига жойлашди. «Бейбарис» эса 13 та ўйинда 6 очко билан 10-ўринда қолди.

Бугун ушбу жамоалар ўртасидаги жавоб ўйини бўлиб ўтади. Учрашув «Ҳумо Арена»нинг кичик мажмуасида соат 19:30 да бошланади.

Жавоҳир Тошхўжаев,

ЎзА