Ўзбекистон маданият, спорт ва туризм ходимлари касаба уюшмаси Қорақалпоғистон Республикаси бирлашган қўмитаси томонидан 11 ноябрь – Ўзбекистон касаба уюшмалари куни муносабати билан “Янги Ўзбекистонда – янги касаба уюшмалари!” шиори остида байрам тадбири ташкил этилди.

Унда шаҳар ва туманлардаги маданият, спорт ва туризм соҳалари касаба уюшмалари ташкилотлари ходимлари иштирок этди.

Тадбирда Ўзбекистон маданият, спорт ва туризм ходимлари касаба уюшмаси Қорақалпоғистон Республикаси бирлашган қўмитаси раиси Женисбай Аяпов сўзга чиқиб, касаба уюшмалари томонидан корхона ва ташкилотларда ишлаётган ходимларни, айниқса, ёшларни қўллаб-қувватлаш, улар учун яратилган имконият ва имтиёзлар, ишловчилар манфаатларини ҳимоя қилиш борасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан маълумот берди.

Тадбир давомида касаба уюшмалари фаоллари, нуронийлар ва ёшлар бирлашган қўмитанинг Фахрий ёрлиғи ва эсдалик совғалари билан тақдирланди. Иштирокчилар дастурхон атрофида ўзаро суҳбатлашиб, фикр-мулоҳаза ва тажриба алмашиш имкониятига эга бўлди.

Байрам тадбири концерт дастури билан давом этди.

Довуд Абибуллаев, ЎзА мухбири