AҚШ президентлигига Республикачилар партиясидан номзод Дональд Трамп Мичиган штатида етакчилик қилмоқда, дея хабар бермоқда «Ассошиэйтед Пресс» агентлиги. Маълумотга кўра, 15 сайловчи овозига эга мазкур ҳудудда 38 фоиз бюллетен ҳисобланган бир пайтда Трамп 51,7 фоиз кўрсаткич билан олдинда боряпти. Камала Харрис эса 46,6 фоиз овозга эга.
Мичиганнинг «Кўк девор» деб аталадиган қисми – демократлар учун муҳим Ўрта Ғарбий штатларнинг бир бўлагидир. Тахминан ўттиз йиллик демократик қўллаб-қувватлашдан сўнг штат 2016 йилда Трампга ён босди, 2020 йил эса яна демократ Байденни танлади. Демократ конгрессмен Дебби Дингелл фикрича, бу минтақада ким ғолиб чиқиши ҳақидаги баҳс овозларни санаш тугагунча давом этади.
Штатдаги сайлов участкалари маҳаллий вақт билан эрталаб соат 8 да ёпилади.