Кувайт Давлатида терроризмга қарши кураш соҳасида халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалаларига бағишлаб ўтказилган юқори даражадаги конференция доирасида Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири ўринбосари Баҳром Аълоев Саудия Арабистони Подшоҳлиги ташқи ишлар вазири ўринбосари, муҳандис Волид бин Абдулкарим Ал-Ҳурайжий билан учрашди. Бу ҳақда ҳамкоримиз “SPA” ахборот агентлиги ёзган.
Суҳбат чоғида икки томонлама муносабатнинг жорий ҳолати кўриб чиқилиб, умумий манфаат касб этадиган минтақавий ва халқаро масалалар муҳокама қилинди.