Черногорияда бокс бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида финал жанглари ўтказилди.

Унда 6 нафар боксчимиз рингга кўтарилди. Жумладан, Сайфиддин Собиров -48 кг. вазндаги сўнгги ҳал қилувчи финал баҳсида озарбайжонлик Билалҳабаси Назаровга ҳеч қандай имконият қолдирмади ва терма жамоамиз ҳисобига илк олтин медални келтирди.

Вазни 86 килограммгача бўлган чарм қўлқоп усталари ўртасида ўтган финал жангида ҳамюртимиз Акмалжон Исроилов россиялик Камил Жамаевни мағлубиятга учратган ҳолда жаҳон чемпионига айланди.

Шунингдек, ўз вазн тоифаларида Жасмин Тоҳирова, Рухшона Парпиева, Жафарбек Шахбозов ва Шаҳзод Полвонов финалга қадар ўтган баҳсларда барча рақибидан устун келди ҳамда кумуш медаль билан тақдирланди.

Бугун, 3 ноябрь куни қуйидаги 4 нафар боксчимиз финал жангини ўтказади.

Финалчилар:

-57 кг: Самандар Олимов

-63.5 кг: Абдулазиз Жўрақулов

-92 кг: Ҳалимжон Мамасолиев

+81 кг: Собирахон Шаҳобиддинова

Эслатиб ўтамиз, жаҳон чемпионатида Собиржон Тастанов, Муҳаммад Азизбек Исмоилов ва Ойша Тоирова ўз вазнида бронза медалига эга чиққан.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА