Наманган шаҳридаги «Паҳлавон» спорт мажмуасида таэквондо WТ бўйича «Uzbekistan open» халқаро турнирининг навбатдаги кунида ҳам вакилларимиз муваффақиятли иштирок этди.

Мусобақа давомида Шоҳжаҳон Холмуродов, Равшан Ҳамроев, Дилмурод Маъруфжонов, Омадбек Отабеков, Нурбек Сидиқбеков, Ли Досен, Ботирбек Тоштемиров, Артур Ҳусниддинов каби таэквондочиларимиз эркаклар ўртасидаги баҳсларда олтин медални қўлга киритди.

Қизлар орасида эса Шайдо Ҳусанбоева, Омина Эргашева, Рушанахон Равшанова,

Мубина Бобосаидова, Виктория Денисенко, Зилола Маъмирова ҳамда Муниса Каримжонова ўз вазн тоифаларида шоҳсупанинг энг юқори поғонасидан жой олди.

Шунингдек, мазкур халқаро турнирда Марказий Осиё давлатларидан келган таэквондочилар ҳам ғолиб ва совриндорлар қаторидан жой олди.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА