ФОТОРЕПОРТАЖ

Пойтахтимиздаги «ЖАР» спорт-соғломлаштириш мажмуасида ушу спорт турининг санда ва таолу йўналишлари бўйича 4 кун давом этган Ўзбекистон кубоги беллашувлари ниҳоясига етди.

Барча ёш тоифалари ўртасида бўлиб ўтган мусобақада республикамиз вилоятлари, Тошкент шаҳри ва Қорақалпоғистон Республикасидан 1400 нафарга яқин спортчи ўз маҳоратини намойиш этди.

Насиба Абдурафиева, Жасмина Эшмуродова, Абдулазиз Жўраев (Самарқанд), Исломжон Йўлдошалиев, Одилбек Раҳматов, Муҳаммадризо Шуҳратов (Фарғона), Сардорбек Бобоев, Абдулборий Сайфутдинов, Зиёвуддин Нажмиддинов (Андижон), Абдуқаҳҳор Умархўжаев, Амирбек Абдумавлонов, Жасур Миртозақулов, Комилжон Раҳимов, Лазизжон Раҳимов (Тошкент ш.), Асилбек Эргашев, Достон Худойбердиев (Бухоро) каби спортчилар ғолиблик шоҳсупасининг энг юқори поғонасидан ўрин эгалладилар.

Ғолиб ва совриндорлар таъсисчилар томонидан ташкил этилган диплом, медаль ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Муҳаммад АМИН (сурат), ЎзА