Молдова Марказий сайлов комиссияси президентлик сайловининг иккинчи босқичини ўтган, деб тан олди. 3 ноябрь куни қайта овоз берган фуқаролар сони зарур миқдор – 20 фоиздан ошди. Тегишли маълумот республика МСК сайтида эълон қилинди.
Комиссия раиси Aнжелика Караман журналистларга энг юқори фаоллик Москвада кузатилганини айтди. РФ пойтахтида 10 минг эҳтимолий сайловчидан 4,5 минг нафари ўз танловини билдирган.
Мамлакат фуқаролари ҳозир кейинги тўрт йил учун давлат раҳбарини сайлаяпти.
Иккинчи турда Ҳаракат ва бирдамлик партияси номзоди, амалдаги Президент Майя Санду ва Социалистлар партияси илгари сурган собиқ бош прокурор Aлександру Стояногло рақобатга киришган.
20 октябрь куни Молдовада Европа Иттифоқига қўшилиш бўйича референдум ва президентлик сайловининг биринчи босқичи бўлиб ўтди. ЕИ таркибига кириш учун Конституцияга киритиладиган ўзгаришларни фуқароларнинг 50,35 фоизи маъқуллади, 49,65 фоизи ёқламади.