Президент Шавкат Мирзиёев раислигида Навоий вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш вазифалари юзасидан йиғилиш бўлиб ўтмоқда.
Унда ҳудуддаги улкан салоҳиятдан вилоят ҳокими, унинг 8 та ўринбосари, 11 та шаҳар-туман ҳокими унумли фойдаланиши шартлиги кўрсатиб ўтилди.
Йиғилишга уланган бошқа вилоятлар мутасаддилари ҳам бугунги таҳлиллар ва топшириқлардан аниқ хулоса қилиб, Навоий мисолида ўз режаларини тузиши зарурлиги қайд этилди.
Вилоятга 3,7 миллиард доллар хорижий инвестиция олиб келиб, 600 та янги корхонани ишга тушириш, 15-20 мингта юқори даромадли иш ўрни яратиш вазифаси қўйилди.
Чуқур геологик таҳлиллар асосида янги конларни тайёр лойиҳа пакети билан тадбиркор-инвесторларга таклиф қилиш зарур.
Уч йил давомида йилига 350 минг гектар яйловга янги технология асосида уруғ ва кўчат экиш ташкил қилиниб, 50 минг аҳолига мева-сабзавот, боғ ва чорва учун бўлиб берилади. 100 та кўп қаватли уй-жойлар қуриш режалаштирилган.
Камбағалликни қисқартириш, миграцияни янги тизими ва 4 та туман тажрибаси ҳисобидан яна 140 минг аҳоли бандлигини таъминлаш, 16 минг оилани камбағалликдан чиқариш мақсад қилинган.
ЎзА