“IEA Hamburg”, “TIMSS & PIRLS International Study Center”, RTI ташкилотлари ҳамда PIRLS (Халқаро ўқув саводхонлигини ўрганиш бўйича тараққиёт дастури) ҳамкорлигидаги халқаро тадқиқотда 60 дан ортиқ давлат қатори мамлакатимиз вакиллари, жумладан Абдулла Авлоний номидаги миллий тадқиқот институт масъуллари ҳам иштирок этмоқда.

Мазкур семинар-тренинг давомида “IEА Hamburg” жамоаси изланувчиларни танлаб олиш, тадқиқотни ўтказиш ва баҳолаш бўйича тор доирада учрашувлар ўтказади.

Машғулот кун тартибига Махсус дастурий восита ёрдамида танланадиган синфлар ва ўқитувчилар рўйхатини шакллантириш, Тест материалини рақамли тарзда бошқариш ва маълумотни текшириш, Ўқувчилар очиқ саволларга берган жавобни баҳолаш асосий мавзулар сифатида киритилган.

Ташкилотчилар турли давлатлар вакиллари учун тажриба алмашиш имкониятини яратишгани эътиборга лойиқ.

Маълумки, ўқув саводхонлиги академик муваффақият асоси сифатида талқин қилинади. Айни йўналишни баҳолашда кенг қамровли усулларга асосланган PIRLS эса мактабда ва мактабдан ташқари ёш ўқувчилар томонидан бажариладиган ўқув дастурини акс эттиради.

Мусулмон Зиё, ЎзА