Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Транспорт ва логистикани ривожлантириш муаммоларини ўрганиш маркази директори Б.Холматов ва Туркманистоннинг «Туркменавтоулаглари» агентлиги раиси ўринбосари В.Хожанепесов бошчилигида учрашув бўлиб ўтди.
Томонлар Ўзбекистон миллий юк ташувчиларининг Туркманистон ҳудуди орқали ташувларни амалга оширишда юзага келаётган муаммолар ва уларнинг ечими юзасидан таклифларни муҳокама этишди, дейилади Транспорт вазирлиги маълумотида.
Учрашув якунида икки давлат ўртасида ундириладиган йиғим ва тўловларни 2025 йилдан бошлаб паритет асосида белгилаш, Туркманистон ҳудуди орқали ташувларда юзага келадиган муаммоларни тезкорлик билан ҳал этиш мақсадида идоралараро Ишчи гуруҳ тузишга келишилди.
Шунингдек, икки давлат ўртасида рухсатнома бланкаларини электрон айирбошлаш “E-Permit” тизимини татбиқ этишга келишиб олинди.
Абдулазиз РУСТАМОВ, ЎзА