Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида муай-тай бўйича ташкил этилган нуфузли мусобақада мамлакатимиз вакиллари муносиб натижага эришди.

Ёшлар ва катталар ўртасида ўтказилган «UAE Muay Thai Open Championship 2024» халқаро турнирида дунёнинг ўндан ортиқ давлатидан 500 нафардан зиёд спортчи иштирок этди.

Шиддатли ва муросасиз кечган беллашувлар натижасида юртимиз шарафини ҳимоя қилган муай-тайчилар 3 та олтин, 6 та кумуш, 2 та бронза медалини қўлга киритди.

Т.Рўзиев, ЎзА