Бош прокуратура ишчи гуруҳ томонидан “Ўзсувтаъминот” акциядорлик жамияти масъуллигида халқаро молия институтлари маблағлари ҳисобидан амалга оширилаётган лойиҳалар жойига чиққан ҳолда ўрганилмоқда.

Жумладан, ишчи гуруҳ Нукус туманида амалга оширилаётган “Ўзбекистоннинг ғарбий қисмида ичимлик сув таъминотини яхшилаш” лойиҳаси доирасидаги ишларнинг ҳолати ўрганилди.

Лойиҳа пудратчиси, “АЕIB Azerbaijan PRA” корхонаси вакиллари билан “Маданият” ва “Кердер” сув тақсимлаш иншоотидаги қурилиш ишлари бевосита жойига чиққан ҳолда кўздан кечирилиб, ишларни тармоқ жадвалига мувофиқ муддатида якунлаш хусусида аниқ вазифалар белгиланди. Шунингдек, ҳозирда режалаштирилган 17 километрга яқин ичимлик суви тармоғини тортиш ишларини жадаллаштириш хусусида тегишли топшириқ берилди.

Ҳудуддаги бу борадаги ишлар бўйича ўрганишлар давом этмоқда.

Довуд Абибуллаев, ЎзА мухбири.