Грециянинг Ираклион шаҳрида Жиу-житсу бўйича жаҳон чемпионати бўлиб ўтмоқда.
Унда Ўзбекистон терма жамоаси таркибида қорақалпоғистонлик спортчилар ҳам муваффақиятли иштирок этмоқда.
Хусусан, Тимур Базарбаев ва Айбек Прекеев чемпионатдаги барча рақибларини мағлуб этиб, олтин медални қўлга киритган бўлса, Амир Қадамов ва Ҳумоюн Ҳошимов совринли 2-ўринни эгаллашга муваффақ бўлди.
Довуд Абибуллаев,
ЎзА мухбири.