Мамлакатимизда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар депутатларининг сайлови бўлиб ўтмоқда.

Сайлов жараёнини кузатиб бораётган Австриянинг “AGROTEC HANDELS” компанияси президенти Борис Кандов билан суҳбатлашдик.

– Ўзбекистондаги ўтган барча сайловларни кузатганман, – дейди Б.Кандов. – Бу юртда сайловлар доим тартибли ташкил этилади. Ўзбек халқига хос бўлган озодалик, хушкайфият сайлов участкаларида доим мавжуд ва бу байрам кайфиятини беради.  Сайловчилар оила аъзолари билан, юқори кайфиятда келиб, овоз беради. Бу аҳиллик, фаоллик – жамиятдаги барқарорлик натижаси.

Бу галги сайлов, албатта, бошқа сайловлардан тубдан фарқ қилади. Чунки қонунчилик ўзгартирилди, депутатлар сайлови аралаш сайлов тизими (мажоритар ва пропорционал) асосда ўтказилмоқда. Эътиборлиси, мураккаб бўлишига қарамай, халқ барчасини тушуниб, англаган ҳолда овоз бермоқда. Бу мамлакат сиёсий тараққиётини кўрсатиб турибди. Муҳими, улар ўзлари учун зарурини, эртанги куни учун фойдалисини танлаётганларига ишонаман.

Норгул Абдураимова,

Носир Ҳайдаров (сурат), ЎзА