Марказий сайлов комиссиясининг Матбуот марказида МСК раиси ўринбосари Б.Қўчқоров иштирокида навбатдаги брифинг бўлиб ўтди. Унда сайлов жараёнларининг бориши хусусида маълумотлар тақдим этилди.
Қайд этилганидек, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар депутатлари сайловида овоз бериш жараёни қизғин руҳда давом этмоқда.
Жумладан, 13:00 ҳолатига Қорақалпоғистон Республикасида сайловчиларнинг 42,87 фоизи, Андижон вилоятида 48,12 фоизи, Бухоро вилоятида 44,01 фоизи, Жиззах вилоятида 53,41 фоизи, Навоий вилоятида 46,83, Наманган вилоятида 48,67 фоизи, Самарқанд вилоятида 50,55 фоизи, Сирдарё вилоятида 50,23 фоизи, Сурхондарё вилоятида 46,59 фоизи, Тошкент вилоятида 45,52 фоизи, Фарғона вилоятида 51,24 фоизи, Хоразм вилоятида 48,88 фоизи, Қашқадарё вилоятида 49,17 фоизи, Тошкент шаҳрида 41,09 фоизи овоз беришда иштирок этди.
Жами сайловчиларнинг 9 миллион 498 минг 589 нафари ёки 47,62 фоизи овоз беришда иштирок этди.
Қонунчиликка кўра, жами сайловчиларнинг 33 фоизи овоз беришда иштирок этса, сайлов ўтган деб ҳисобланади. Айни рақамлардан келиб чиқилса, мамлакатимиздаги бугунги сайлов ўтган деб ҳисоблашга асос бўлади.
М.Комилова,
А.Алижонов (сурат),
Ё.Мелибоев (видео),
ЎзА мухбирлари