Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси Ф.Эрманов Нукус шаҳри Қумбиз овул маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги 83-сайлов участкасидан порлоқ келажак ва юртимиз ободлиги учун овоз берди.
Ҳудудда 2 минг 946 нафар аҳоли овоз бериш учун рўйхатга олинган. Шундан 189 нафар муддатидан олдин овоз берди. Шунингдек, кекса ёшдаги ва ногиронлиги бўлган 26 нафар фуқаронинг яшаш жойларида овоз бериши ташкил этилди. Ҳозиргача ҳудуддан 1 минг 142 нафардан зиёд фуқаронинг овоз берганлиги аҳолининг сиёсий жараёнда фаол иштирок этаётганидан дарак беради.
Сайлов участкасида овоз бериш давом этмоқда.
Довуд Абибуллаев, ЎзА мухбири.