Туркия ички ишлар вазири Aли Эрлиқоя “GURZ-20” кенг кўламли аксил террор амалиёти ўтказилаётганини маълум қилди. Тадбир доирасида террор фаолиятига алоқадорликда гумон қилинган 176 киши ушланди.

“AзерТAЖ” хабарига кўра, шубҳали шахслар мамлакатнинг 31 вилояти, жумладан Aнқара, Бурса, Aнталия, Истанбул ва Измирда ҳибсга олинди. Улардан қурол-яроқ, гиёҳванд модда ва тақиқланган адабиётлар мусодара қилинган.