Европа Иттифоқи мамлакатлари янги йил бошида, яъни Венгриянинг тузилмага раислиги муддати тугагач, Россия Федерациясига қарши санция сиёсатини кучайтириш масаласи муҳокамасини қайтадан бошлаши мумкин. Гап РФ суюлтирилган табиий газига нисбатан тақиқ қўйиш имконияти ҳақида бормоқда, деб ёзди “Politico” газетаси.
Венгрия бир неча бор Россияга қарши санкциядан маъно йўқлигини айтиб, баёнот берган.
– ЕИ мамлакатлари январь ойида РФ иқтисодиётига қандай талофат етказиш бўйича музокарани қайтадан йўлга қўйишни ўйламоқда, – дейилган хабарда.
Ўзини ошкор этмаган дипломат ва мансабдорлар Бош вазир Виктор Орбанни Венгрия ЕИга раислиги воситасида санкция бўйича баҳс-мунозарага чек қўйганликда айблаяпти.
Дарвоқе, Евроиттифоққа раислик 2025 йил Польшага ўтади.