Элликқалъа туманидаги Мактабгача ва мактаб таълими бўлимида Қорақалпоғистонда хизмат кўрсатган журналист, “Меҳнат шуҳрати” ордени соҳиби, Ўзбекистон миллий ахборот агентлигининг Қорақалпоғистон Республикасидаги собиқ мухбири Аминбой Ортиқбоевнинг ижодий фаолиятига бағишланган “Бир-биримизга меҳмонмиз” номли хотира китоби тақдимоти бўлиб ўтди.
Унда туман жамоатчилиги, маънавият ва маърифат кенгаши аъзолари, маҳалла фаоллари, мактаб ўқувчилари ҳамда журналистнинг дўстлари иштирок этди.
Тадбирда сиёсий фанлар доктори, профессор Бахтиёр Омонов, шоир ва адиб Ўктам Мирзаёр, тадбиркор Қудрат Эрдонов, тарихчи олим Самандар Исмоилов, туман ҳокимлиги масъул ходими Фарҳод Ибодуллаев, маънавият фаоли Ойша Матниёзова ва бошқалар ҳаётнинг синовларига бардош бера олган, ҳар қандай қийинчилик олдида инсоний фазилатларига содиқ қолган таниқли журналистнинг ибратли ҳаёт йўли ва касб маҳорати ҳақида гапирдилар.
Тадбирда иштирокчиларга китоб совға қилинди.
Довуд Абибуллаев, ЎзА мухбири.