Қорақалпоғистон Республикаси Элликқалъа туманидаги Ифтихор маҳалласида яшовчи 846 та хонадон марказлашган ичимлик сув билан таъминланди.
Маҳаллада янгидан 44 километр узунликда ичимлик сув қувури ва 1 та сув тақсимлаш иншоотини қуриш ишлари олиб борилди. Лойиҳа қиймати 11,5 миллиард сўмни ташкил қилган, қуввати 500 м3 дан иккита резервар, жами 1000 м3 5 та сув тақсимлаш иншооти фойдаланишга топширилди.
Очилиш маросимида сектор раҳбарлари, тегишли соҳа вакиллари, нуронийлар, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.
Сўзга чиққанлар туманда Президентимиз махсус қарори асосида амалга оширилган хайрли ишларга тўхталди. Шунингдек, ҳудудда сув, йўл, электр энергияси ва бошқа амалга оширилган ишлар замирида ислоҳотлар самараси, аҳоли розилиги учун эканлиги таъкидлади.
Рамзий лента кесилиб, иштирокчилар иншоотда амалга оширилган ишлар билан танишди.
Довуд Абибуллаев, ЎзА мухбири.