Жойларда чет тилини билиш даражасини аниқлаш тест синовларининг ёзма (тинглаб тушуниш, ўқиш, ёзма иш) қисми бўлиб ўтди.

Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги матбуот хизматининг хабарига кўра, тест синовлари талабгорларга қулай бўлиши учун Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида ташкил этилди. Унда жами 14,8 минг нафардан зиёд талабгор иштирок этди ва 12 нафар талабгор тартиб-қоидани бузгани учун тест синовидан четлатилди.

Тест синовларида иштирок этган талабгорлар учун гапириш кўникмасини баҳолаш имтиҳонлари — 21 октябрдан 5 ноябрга қадар бўлиб ўтади (дам олиш кунларидан ташқари).

Маълумот ўрнида таъкидлаш лозимки, тест синови натижалари Вазирлар Маҳкамасининг қарорига мувофиқ имтиҳонлар тўлиқ якунлангандан сўнг бир ҳафтада эълон қилинади.

Муҳайё Тошқораева, ЎзА