Куба миллий электр тармоғида жума куни узилиш юз берди ва 10 миллионга яқин одам токсиз қолди. Президент Мигель Диас-Канель айтишича, расмийлар муаммони ҳал қилиш масаласига «мутлақ устунлик» беради: Тизим тўлиқ тикланмагунча, тинчлик бўлмайди.
Оролдаги энг йирик электр станцияларидан бири ишдан чиқиши туфайли бутун мамлакат бўйлаб чироқ ўчгандан бир неча соат ўтиб, кечқурун қувватни тиклади, деди расмийлар. Ҳукумат эрталаб мактаблар ва «асосий бўлмаган» саноат майдонларини ёпди. Бу таъминотни тежаш учун мажбурий чора ҳисобланади.
Афсуски, тушдан бироз олдин йирик Антонио Гитерас станцияси ишламай қолди ва натижада ток бутунлай ўчди. Расмийлар узилиш сабаби ҳақида батафсил маълумот бермаган, муаммони бартараф этиш учун қанча вақт кетишини ҳам айтмаган. Барча «асосий» давлат хизмати идоралари, мактаб ва университетлар камида душанбагача ёпиқ қолиши кутиляпти. Маданий-кўнгил очар масканлар, жумладан тунги клублар ҳам ёпилди. Бинобарин, бааъзи уйлар ва корхоналар, масалан ресторанларда генераторлар бор.
Орол жануби-шарқий қирғоғида, Гуантанамо кўрфазида жойлашган АҚШ ҳарбий-денгиз базаси зарар кўрмаган. Мажмуа электр таъминоти алоҳида тизимга улангани тахмин қилинмоқда.
Сўнгги ҳафталарда бутун мамлакат бўйлаб электр таъминотида кенг кўламли узилиш екзатиляпти. Бош вазир Мануэль Марреро пайшанба куни воқеага инфратузилмадаги муаммо, ёнилғи тақчиллиги ва ўсиб бораётган талаб, жумладан маиший кондиционерлар сабаб бўлганини айтди.
«Ёнилғи тақчиллиги энг муҳим омил», деди у телевидение орқали халққа қилган мурожаатида.
«Sky News»нинг америкалик ҳамкори «NBC News» мухбири билан суҳбатлашган Гавана аҳолиси вазиятдан хавотир билдирган. Бир киши телебошловчига шундай деди: Бу ақл бовар қилмайдиган ҳодиса, мен муаммонинг ечимини кўрмаяпман.
Бир аёл қўшимча қилган: Мени ташвишга соладиган ҳолат шуки, биз ҳали энергия инқирози тубига етиб бормадик.