Дунё хабарлари қисқа сатрларда

246

Икки мингдан зиёд ноқонуний муҳожир Россиядан чиқариб юборилади

Из России выдворят более двух тысяч нелегальных мигрантов - РИА Новости,  17.10.2024

Москвада бир ҳафта давом этган “Нолегал-2024” амалиётининг иккинчи босқичи якунида 2 мингдан ортиқ муҳожир Россиядан чиқариб юборилади, деб хабар тарқатди пойтахт мэрияси матбуот хизмати Ички ишлар вазирлиги Бош бошқармаси маълумотига таяниб. Шунингдек, миграция соҳасидаги жиноятлар бўйича 420 жиноий иш қўзғатилгани ҳам айтилган.

Тадбир доирасида полиция ходимлари томонидан миграция қонунчилиги 13 минг мартадан кўпроқ бузилгани аниқланган.

БМТ: Ғазо секторидаги озиқ-овқат 1,5 ҳафтага етади

ООН: в секторе Газа назревает гуманитарная катастрофа - Новости Казахстана  и мира на сегодня

БМТ Жаҳон озиқ-овқат дастуриФаластин бўйича директори Антуан Ренар айтишича, ташкилот томонидан Ғазо сектори аҳолисига етказиб берилаётган озиқ-овқат захираси бир ярим ҳафтада тамом бўлади. Яъни, келаётган миқдор етарли эмас ва одамларни тўйдира олмайди.

Анклавдаги вазият сўнгги кунларда кескин ёмонлашди, чунки Исроил ҳудудга янги кенг кўламли ҳужум бошлади ва икки ҳафта давомида БМТ ёрдам кўрсатишига йўл қўймади, дейилган баёнотда.

Сешанба куни АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен ва мудофаа вазири Ллойд Остин Исроил мудофаа вазири Йоав Галант ва стратегик режалаштириш вазири Рон Дермерга мактуб йўллаб, Ғазода гуманитар инқироз юзага келса, Исроилга қурол эмбаргоси жорий этиш билан таҳдид қилганди.

БРИКС кенгайишининг Глобал Жанубга таъсири баҳоланди

В Китае оценили влияние расширения БРИКС на Глобальный Юг - РИА Новости,  17.10.2024

БРИКС кенгайиши Глобал Жануб мамлакатларининг бирлашиши, глобал бошқарувдаги таъсири ва вакиллиги янада кучайишига сабаб бўлади, деди Хитой ҳукумати Россия, Шарқий Европа ва Марказий Осиё институти кўп томонлама ва минтақавий ҳамкорлик бўлими бошлиғи Ли Юнхуэй “РИА Новости”га.

Таъкидланишича, 22-24 октябрь кунлари Қозонда бўлиб ўтадиган БРИКС саммитида 33 давлат, жумладан, 24 нафар олий мансабдор шахс даражасида иштирок этиши тасдиқланган.

Украина йўқотган Леопард танклари сони маълум қилинди

В США назвали число потерянных Украиной танков Leopard - Газета.Ru | Новости

“Business Insider” эълон қилган мақолада таъкидланишича, Украина махсус ҳарбий амалиёт бошланганидан бери қарийб 40 та немис “Леопард” танкини йўқотди.

– “Леопард” танклари кучли, юқори самарали, оғир зирҳга эга, аммо енгилмас эмас, – деб ёзган нашр. – Аслида, баъзи очиқ манбаларга кўра, Украина аллақачон 40 тага яқин танкини йўқотди.

Дарвоқе, ҳар икки томон танклари дрон ва ўқ-доридан махсус ҳимоя экрани билан жиҳозланган.

Яқин кунларда Исроил Эронга ҳужум қилиши мумкин

Иран заметно готовится к атаке на Израиль, пишут СМИ - РИА Новости,  06.08.2024

Исроил яқин кунларда Эронга ҳужум қилиши мумкин, бироқ зарба нишонлари бўйича ҳеч қандай қарор қабул қилинмади, деб ёзди “Washinhton Post” Исроил расмийларига таяниб.

Аввалроқ CNN телеканали тегишли манбаларга таяниб, Исроил 5 ноябрга режалаштирилган АҚШ президенти сайловидан олдин ҳам Эронга зарба бериши мумкинлигини ёзганди.

Украина НАТОга аъзо бўлиши учун Ғарбнинг шартлари бор.

СМИ назвали условие Запада для принятия Украины в НАТО - РИА Новости,  16.10.2024

НАТОга қўшилиш учун Украина аниқ давлат чегарасига эга бўлиши керак, деб ёзди “Associated Press” альянсга аъзо мамлакат дипломатига таяниб.

Фақат шу ҳолатдагина Шимолий Атлантика шартномасининг жамоавий мудофаа ҳақида сўз юритувчи 5-моддаси қандай шароитда қўлланиши аниқ бўлади.

Украина зудлик билан иттифоққа таклиф қилиниши Владимир Зеленскийнинг Олий Радада тақдим этган ғалаба режасининг биринчи бандида назарда тутилган.

Нью-Йоркда Ядро бешлиги учрашди

В Нью-Йорке прошла встреча ядерной "пятерки" - РИА Новости, 16.10.2024

Нью-Йоркда экспертлар даражасида ядровий “бешлик” учрашуви бўлиб ўтди, деди Россия ТИВ матбуот котиби Мария Захарова.

“10 октябрь куни бўлиб ўтган тадбирда Россия томонидан қуролни тарқатмаслик ва назорат қилиш департаменти вакиллари иштирок этди”, деди у брифингда.

Ядро қуролига эга давлатлар норасмий бирлашмаси – ядро бешлигига Россия, Хитой, Буюк Британия, АҚШ ва Франция киради. 2023-2024 йиллари РФ ушбу форматда мувофиқлаштирувчи ролини ўйнади, кейин бу вазифа ХХРга ўтди.

ЮНИCЕФ: Ливанда 400 мингдан ортиқ бола

хавфсиз яшаш шароитидан маҳрум

ЮНИСЕФ: более 400 тысяч детей в Ливане лишены безопасных условий жизни -  РИА Новости, 16.10.2024

Исроил Ливаннинг турли ҳудудларига уюштирган ҳужум туфайли 400 мингдан кўп бола таълим олиш ва хавфсиз яшаш шароитидан маҳрум, деди ЮНИCЕФнинг Яқин Шарқ ва Шимолий Африкадаги расмий вакили Салим Овайс “РИА Новости”га.

“Уларнинг аксарияти уруш даҳшати ва руҳий касалликдан азият чекмоқда”, дейди мулозим. Унинг сўзларига кўра, Ливан ҳукумати белгилаганидек, ўқувчилар 4 ноябрь куни мактабга қайтиши мумкинлигига ҳали ҳам умид бор, аммо ҳаммаси жойлардаги вазиятга боғлиқ.

Эрон ядровий қуролдан ҳам анча қудратли қуролга эгалигини маълум қилди

Иран заявил о наличии у него оружия, которое «мощнее ядерного»

Эрон жуда кучли қуролга эга, деди Ислом инқилоби гвардияси корпуси тараққиёт ва қуролланиш комиссияси собиқ котиби Иброҳим Рустамий. Бу ҳақда IFP хабар тарқатган.

“Бизда ядро қуролидан анча устун бўлган ускуналар бор”, деди у, бироқ тафсилотни ошкор қилмади.

Ўтган ҳафта Исроил собиқ Бош вазири Нафтали Беннет Яқин Шарқда Эрон ядровий иншоотларига ҳужум қилиш учун тарихий ҳолат юзага келганини айтган эди.

Нигерияда ёнилғи ташийдиган транспорт портлаб, 140 киши ҳалок бўлди

Число погибших при взрыве бензовоза в Нигерии возросло до 147 человек |  Report.az

Нигерия шимолида ёнилғи ташийдиган транспорт воситаси портлаши оқибатида ҳалок бўлганлар сони 140 кишига етди, деб ёзди “Франс Пресс” маҳаллий Фавқулодда вазиятлар департаментига таяниб.

Аввалроқ CNN камида 94 кишининг ўлими ҳақида хабар берган эди. Телеканал маълумотига кўра, портлаш сешанба куни кечқурун Жигава штатида содир бўлган.

С.Раҳимов,

ЎзА