“Тахтлар ўйини” фильмини кўпчилигимиз кўрганмиз. Хуллас, ашаддий кино мухлислари ушбу сериални суратга олишда фойдаланилган кийим-кечак, асбоб-анжом ва бошқа буюмларни сотиб олиш учун ким ошди савдосида қатнашибди. Оммавий ахборот воситалари ёзишича, савдо 21 миллион доллардан кўпроқ даромад келтирган.
Америка Қўшма Штатлари Даллас шаҳрида бўлиб ўтган “Heritage Auctions” тадбирида 900 дан ортиқ лот, жумлада зирҳ, қилич ва бошқа турли қуроллар, заргарлик буюмлари каби муҳим буюмлар намойиш этилди.
Табиийки, қиймати энг юқори реквизит фильм қаҳрамонлари эгалик қилиш учун саккиз фасл давомида мунтазам курашган “Темир тахт” бўлди.
Олти дақиқалик савдодан сўнг тахт 1,49 миллион долларга сотилди.
Кинода тахт минглаб мағлуб рақиблар қиличини эритиб юборган, шоу давомида ҳокимият учун кураш рамзи сифатида аждаҳо нафаси ила яратилган эди.
Аукцион баёнотида айтилишича, шу куни 4500 дан ортиқ иштирокчи жами 21,1 миллион доллардан кечган.
“Heritage” ижрочи вице-президенти Жо Маддалена мазкур ким ошди савдоси бутун дунёда акс-садо беришига ишонч билдирди.
– Бу Жорж Мартиннинг ажойиб романларини жонлантириш учун тинимсиз меҳнат қилган, Эмми мукофотига сазовор бўлган либос дизайнерлари ва реквизитчилар томонидан яратилган ажойиб хазина, – дейди Маддалена. –“Тахтлар ўйини” сериалининг бир қисмига эгалик қилишни кўпчилик хоҳлади.
Барчанинг эътирофига сазовор бўлган “Темир тахт”дан ташқари 30 дан зиёд бошқа буюмга ҳам олти сонли рақамдан иборат нарх белгиланган эди.
Фильмда Кит Харингтон қўлида ярақлаган Жон Сноунинг “Longclaw” номли қиличи 400 000 доллар “ишлади”. Оғир қалпоқли тунги соатлар тўплами 337 500 долларга сотилди. Ҳар икки жисм узоқ давом этган тортишувдан сўнг эгасини топди.
Бошланғич таклифлар 500 дан 20 000 гача, яна бир неча маҳсулот минглаб доллар қимматроқ эди. “Emeliya Klark Daenerys Targaryen” ва “Lena Headey Cersei Lannister” кийган бир неча устки кийим ва кўйлак, шунингдек кул ранг замш йиғиндиси 112 500 доллардан, “Cersei” шоусидаги сўнгги чиқишда кийилган қизил бахмал кўйлак 137 500 га кетди.
Қурол-аслаҳага ҳам қизиқиш юқори бўлди – айниқса бош қаҳрамонлар томонидан ишлатилганлари. “Jaime Lannister” қора чарм зирҳли ансамбли 275 000, “Kingsguard” зирҳи, жумладан унинг машҳур “Oathkeeper” узун қиличи 212 500 долларга ютиб олинди.
Мусулмон Зиё, ЎзА