Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Норбоева бошчилигидаги делегация Душанбе шаҳрида “Тожикистон Республикаси Конституциясига 30 йил” мавзусидаги халқаро парламент конференциясида иштирок этди.

Мазкур халқаро анжуман парламентлараро ҳамкорлик ва мулоқотни янада мустаҳкамлашга қаратилган бўлиб, унда конституциявий-ҳуқуқий ислоҳотларни амалга ошириш юзасидан фикр алмашилди.

Шу билан бирга, миллий ва жаҳон конституциявий тараққиётида глобал жараёнларнинг моҳиятини аниқлаш ҳамда жамиятда конституциявий қадриятларни илгари суриш бўйича ўзаро тажрибалар билан ўртоқлашилди.

Конференция доирасида бўлиб ўтган музокараларда Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги дўстона алоқалар кенгайиб бораётгани, шу жумладан, парламентлараро ҳамкорлик ривожланаётгани таъкидлаб ўтилди.

Н.Абдураимова,

ЎзА