10-11 октябрь кунлари Самарқанд шаҳрида “Мирзо Улуғбек – буюк қомусий олим ва машҳур давлат арбоби” мавзусидаги халқаро конференция бўлиб ўтади.

Давлатимиз раҳбарининг шу йил 12 сентябрдаги қарорига кўра, юртимизда буюк қомусий олим ва машҳур давлат арбоби Мирзо Улуғбек таваллудининг 630 йиллиги кенг нишонланмоқда.

Мазкур қарор ижроси юзасидан Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Ўзбекистон Фанлар академияси ва Самарқанд вилояти ҳокимлиги томонидан ташкил этилган мазкур анжуман қатнашчилари дастлаб Мирзо Улуғбек расадхонасида бўлиб, улуғ аллома ҳайкали пойига гуллар қўйдилар.

Айни пайтда Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университетида конференция ўз ишини бошлади. Унда ўнга яқин давлатдан йигирмадан ортиқ иштирокчи қатнашмоқда.

Ғ.Ҳасанов, А.Исроилов (сурат), ЎзА мухбирлари