AҚШ вице-президенти ва давлат раҳбари лавозимига номзод Камала Харрис Қўшма Штатлар Хитой билан зиддиятдан қочиши, ушбу давлат билан очиқ ҳарбий алоқа йўлини сақлаб туриши лозимлигини айтди.
– Aввало, Хитой билан ХХI аср учун рақобатда устунликка эга бўлишимиз, кураша олиш ва ғалаба қозонишимиз лозим, – деди у “CBS News” телеканалига берган интервьюсида. – Зиддиятга интилиш нотўғри.
Унинг фикрича, Вашингтон Пекин билан алоқа йўлларини, айниқса, ҳарбий жабҳада очиқ сақлаши зарур.
Шу билан бирга у Қўшма Штатлар Aмерика бизнеси манфаатини кўзлаши, Тайванга ўзини ўзи ҳимоя қилишда ёрдам бериши кераклигини ҳам таъкидлаган.