Қозоғистон кенг кўламли дашт ёнғини билан курашмоқда

305

Қозоғистоннинг Қарағанда вилоятида 35 минг гектар очиқ майдонда қуруқ ўт ёняпти. Республика Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабарига кўра, кучли шамол, тоғли рельеф ҳудуди ва ёнғинга яқинлашиш йўллари йўқлиги туфайли оловни ўчириш қийин кечяпти. Шунга қарамасдан, табиий ёнғинни ўчириш учун барча зарур чоралар кўриляпти.

Дашт ёнғини билан курашда бир нафар ўт ўчирувчи-қутқарувчи хизмат вазифасини бажараётиб, вафот этди.

Жараёнга жами 386 киши, 64 техника воситаси, шунингдек ФВВ ва Мудофаа вазирлиги самолётлари жалб қилинган.

Қарағанда ва Павлодар вилоятлари чегарасида юз берган ёнғин 45 минг гектарни қамраб олган.