World Boxing раҳбари Тошкентда

371

Миллий олимпия қўмитаси хабарига кўра, янги ташкил этилган World Boxing раҳбари Борис ван дер Ворст Ўзбекистонга келди.

Маълумки, Халқаро бокс ассоциациясининг Халқаро олимпия қўмитаси томонидан тан олиниши рад этилгандан сўнг ташкил этилган World Boxing ҳозирда олимпия боксининг эгаси бўлишга даъвогарлик қилмоқда.

Миллий олимпия қўмитасида Ўзбекистон Республикаси спорт вазири Адҳам Икромов, Миллий олимпия қўмитаси бош котиби Ойбек Қосимов билан учрашувда World Boxing президенти ташкилот фаолияти, унинг мақсадлари ҳақида маълумот бериш асносида 49 та мамлакат бокс уюшмалари ушбу халқаро федерацияга аъзо бўлгани, бокснинг олимпия ўйинларидаги мавқеини сақлаб қолиш борасида сўз юритди.

Мулоқот давомида ўзбек боксининг шонли тарихи, Ўзбекистон боксчиларининг «Париж-2024» ўйинларида 5 та олтин медални қўлга киритгани, «Лос-Анжелес – 2028» ёзги Олимпия ўйинлари дастурида боксни сақлаб қолиш масаласида фикрлар билдирилди.

Т.Рўзиев, ЎзА