ФОТОРЕПОРТАЖ

Нукус шаҳридаги Ёшлар марказида “Ёш китобхон оила” танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи бўлиб ўтди. Унда танловнинг туман ва шаҳар босқичларида ғолибликка эришган, 30 ёшгача бўлган жами 17 оила иштирок этди.

Танлов Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги, Ёзувчилар уюшмаси, Маънавият ва маърифат маркази ҳамкорлигида ташкил этилди. Иштирокчилар “Бадиий асарлар билимдони” ва “Тезкор савол-жавоб” шартлари бўйича ўз билимини синовдан ўтказди.

Якунда Амударё туманидаги Ўзбекистон маҳалласида истиқомат қилувчи Бобожановлар биринчи, Қўнғирот тумани Орнек маҳалласидан Рашидовлар иккинчи, Беруний тумани Саркоп маҳалласида яшовчи Исмоиловлар оиласи учинчи ўринни эгаллади.

Танлов ғолиб ва совриндорлари ташкилотчилар томонидан диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ (сурат), ЎзА