Энг кўп маош оладиган давлат етакчилари маълум қилинди

236

“Forbes” нашри ёзишича, айни пайт Сингапур Бош вазири дунёнинг энг бой давлат етакчиси ҳисобланади.

– Ҳозир дунё етакчилари орасида бир нафар миллионер бор – Сингапур Бош вазири Лоренс Вонг, – дейилган материалда. – Унинг йиллик маоши қарийб 1,69 миллион доллар.

Таъкидланишича, айни кўрсаткич бу борада иккинчи ўринда турган Швейцария Президенти Виолу Амхерднинг йиллик маоши – 570 минг доллардан анча кўп. Австралия ҳукумати раҳбари Энтони Албаниз мазкур рўйхатда учинчи, АҚШ Президенти Жо Байден тўртинчи ўринни эгаллаган.

Энг бой етакчилар ўнлигини Ирландия Бош вазири Саймон Харрис якунлаган.