Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда автокредит маблағини ўзлаштириш ҳолати аниқланди.

“L.N.” масъулияти чекланган жамият масъул шахслари “D.” масъулияти чекланган жамиятдан “ISUZU” русумли юк машинасини сотиб олгандан кейин гаровга қўйиш шарти билан ҳудудий тижорат банки филиалидан ажратилган кредит маблағининг 595 миллион сўмини ушбу масъулияти чекланган жамият орқали нақдлаштириб олиб, талон-тарож қилганлиги аниқланди.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракати ўтказилмоқда.

Довуд Абибуллаев, ЎзА мухбири.