ФОТОРЕПОРТАЖ

“Тенг имкониятлар ва адолатли жамият сари!” шиори билан муҳим сиёсий жараёнларга кириб бораётган Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг сайловолди тарғибот тадбирлари фаолликда давом этмоқда.

Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институтида Ўзбекистон “Адолат” СДП Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши томонидан ташкил этилган ана шундай тарғибот тадбирида Олий Мажлис Қонунчилик Палатаси, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва Нукус шаҳар  Кенгашлари депутатлигига номзоди қўйилган Шаҳзода Абдураманова, Султонбек Тилеумуратов ва Руслан Алламуродов ёшлар билан учрашди.

Тадбирни Ўзбекистон “Адолат” СДП Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши раиси Нурлибой Қаипбергенов очиб берди. Иштирокчиларга партия сайловолди дастурида илгари сурилган ғоя ва мақсадлар, муҳим йўналишлар ҳақида маълумот берилди.

Учрашув давомида партия томонидан парламент ва маҳаллий Кенгашларга номзоди кўрсатилганларнинг ишончли вакиллари сўзга чиқиб, иштирокчиларни номзодларнинг меҳнат фаолияти билан яқиндан таништирди. Шунингдек, депутатликка номзодлар ўзларининг сайловолди дастуридан ўрин олган муҳим ғоя ва ташаббуслари хусусида маълумот берди.

Тадбир якунида номзодлар ёш сайловчиларнинг мурожаат, таклиф ва фикр-мулоҳазаларини тинглаб, саволларига батафсил жавоб қайтарди.

Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ (сурат), ЎзА