Россиянинг бир қатор давлат оммавий ахборот воситаларига “Facebook”, “Instagram” ва “WhatsApp”дан фойдаланиш тақиқланмоқда.

“Мета” корпорацияси маълум қилишича, россияликлар интернетда яширин таъсир ўтказиш учун ёлғон тактикадан фойдаланган. Шу боис РТ ва “Россия Сегодня” каби медиа тузилмаларга муайян платформаларда ишлаш чекланади.

Тақиқ сабаби сифатида ушбу шохобчалар томонидан онлайн режимда яширин таъсир ўтказиш ва алдамчи усуллар қўллаш ҳолатлари кузатилгани  келтирилган. Баёнотда чеклов яқин кунларда жорий этилиши таъкидланган.

– Узоқ мунозарадан сўнг биз Россия давлат оммавий ахборот воситаларига нисбатан таъсир чорасини кучайтирдик, – деган корпорация матбуот котиби. – Тегишли тузилмалар энди ўзаро ва ташқи алоқа учун иловаларимиздан фойдалана олмайди.