Мажбурий ижро бюроси Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси, ҳудудий бўлимларнинг ёш ходимлари узоқ йиллар давомида прокуратура ва Бюро органларида фидоий меҳнат қилган фахрий Нийетбай Баубеков хонадонида бўлди.

Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан ўтказилган учрашувда фахрий устоз ўзининг меҳнат фаолияти, босиб ўтган ҳаёт йўли, қийинчиликлар ҳамда орттирган ҳаётий тажрибалари юзасидан ўз фикр-мулоҳазалари билан ўртоқлашди. Ёш мутахассисларга ўзининг фойдали маслаҳатларини берди. Шунингдек, суҳбат давомида ёшларни соҳага оид қизиқтирган саволларига жавоб берди.

Учрашувда устозга эсдалик совғалари топширилди.

Довуд Абибуллаев,

ЎзА мухбири.