ФОТОРЕПОРТАЖ

Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳри марказидан 25 километр масофада жойлашган Бестўбе маҳалласидаги 23-мактабгача таълим ташкилотида саккизта гуруҳда жами 160 нафар кичкинтой тарбияланади.

Венера Шукуруллаева – ушбу ташкилотнинг  жонкуяр тарбиячиларидан. У ширинсуханлиги, чуқур билими, изланувчанлиги билан жамоаси ҳамда болажонлар қалбига йўл топган, меҳрини қозонган.

2023 йил ўтказилган “Йилнинг энг яхши тарбиячиси” кўрик-танловининг Нукус шаҳар босқичида В. Шукуруллаева “Йилнинг энг фидойи тарбиячиси” номинацияси бўйича ғолиб бўлган. Шунингдек, республика ҳамда халқаро миқёсида ўтказилган илмий конференцияларда бир неча бор фаол иштирок этган.

Тарбиячи ҳудуд болаларининг боғчага қамровини ошириш, уларга замонавий педагогик усуллар асосида таълим ва тарбия бериш ҳамда янгича илмий-амалиёт ишларига алоҳида эътибор қаратган.

Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ(сурат),ЎзА