Унда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев сана муносабати билан йиғилганларни самимий муборакбод этиб, Президентимиз раҳбарлигида юртимизда амалга оширилаётган кенг кўламли эзгу ташаббуслар, таълим тизимини ривожланган давлатлар тажрибалари асосида ислоҳ қилиш, ўқитувчи ва мураббийларнинг жамиятдаги ўрнини мустаҳкамлаш борасидаги кенг кўламли ишларга тўхталди.
Дастлаб Ўзбекистон Республикаси Президенти фармони асосида мамлакатимиз мустақиллигининг ўттиз уч йиллиги муносабати билан мукофотланганларга орден ва медаллар топширилди. Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Президиуми қарорига мувофиқ, юртимизни ҳар томонлама ривожлантириш ва халқимизнинг обод турмушини таъминлаш йўлидаги фидокорона меҳнати, ёш авлодни Ватанга муҳаббат ва мустақиллик ғояларига содиқлик рухида тарбиялаш ҳамда уларни навқирон ва билимли ёшлар қилиб камол топтириш йўлидаги фаоллиги учун бир гуруҳ ўқитувчи ва мураббийлар фахрий унвонлар ва кўкрак нишонлари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг “Халқ таълими фидойиси” ва “Халқ таълими аълочиси” кўкрак нишонлари ўз эгаларига топширилди.
Довуд Абибуллаев, ЎзА мухбири.