Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ҳамда Вазирлар Кенгаши, Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазирлиги томонидан Ўзбекистон, Қорақалпоғистон, Туркманистон ва Татаристон халқ артисти, миллий қўшиқчилик санъати асосчиларидан бири Отажон Худойшукуров таваллудининг 80 йиллиги муносабати билан “Она диёр куйчиси” ёш ижрочиларнинг республика кўрик-танлови ўтказилади.
Танлов жорий йилнинг 4 октябрь куни Қорақалпоғистон Республикаси Тўрткўл туманидаги Отажон Худойшукуров номидаги маданият марказида бўлиб ўтади. Танловда мамлакатимизнинг барча ҳудудларидан 17 ёшдан 40 ёшгача бўлган истеъдод эгалари иштирок этиши мумкин.
Иштирокчилар Отажон Худойшукуров ижоди намуналаридан ўрин олган асарларни ижро этишлари лозим.
Довуд Абибуллаев, ЎзА мухбири.